Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ўзининг футболчилик фаолиятига якун ясаган терма жамоадаги собиқ шериги Хуан Рамон Рикельме ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Мен Рикельмега барча яхши тилакларни тилайман. У футбол учун кўп ишлар қилди ва ажойиб фаолиятини ўтказди. Мухлис сифатида у кўрсатган ажойиб ўйинлар учун унга миннатдорчилик билдираман", - дейди Симеоне.