Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Филиппо Индзаги: "Сочимга оқ тушди"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Филиппо Индзаги Италия кубоги чорак финалида "Лацио"га қарши учрашувда мағлубиятга қарамай (0:1), шогирдларнинг ўйинидан қониқди.

"Афсусдаман, мағлубиятга лойиқ бўлмаган ўйинимизда мағлуб бўлдик. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади, аммо жамоа бор кучини бериб ўйнади. Ҳозир ўзимиз кўрсатишимиз мумкин бўлган ўйинларни кўрсата олмаяпмиз, аммо ишлашда давом этишимиз керак. Бугун бир дўстим сэр Алекс Фергюсонга "МЮ"даги биринчи чемпионлик учун етти йил керак бўлганини айтди. Албатта, ўзимни Фергюсонга тенгламоқчимасман, аммо мураббийлар билимдони Манчини ҳам муаммоларга дуч келмоқда.

Умид қиламанки, тез орада аввалги "Милан" бўламиз. Биз А серияда учинчи ўрин учун курашаётган "Лацио" билан тенгма тенг ўйнадик. Шанба кунги ўйин натижаси ҳаққоний эди, аммо бугун яхшироқ ўйнадик ва кўроқ вазиятлар яратдик. Паццинининг голи бекор қилинди, Черчи билан вазият шубҳали бўлди.

Ортимда бутун клуб турибди. Ишимни давом эттиришимга имкон беришларига умид қиламан ва биргаликда қийин вазиятдан чиқиб кетамиз деб ўйлайман. Агар мени истеъфога чиқаришмаса, бутун умр "Милан"да қолишдан бахтиёр бўлардим. Бу иш- ҳар доимги орзум.

Бу ишда доим ўқиш ва ўсиш керак. Ўйинчилар сени қўллашларни кўриш жуда ёқимли. Сочимда бир нечта оқ толаларни кўрдим. Демак, мураббий сифатида ўсмоқдаман. Бу нормал ҳолат", - дейди Индзаги.

Манба: championat.ru
Киритилди: 10:16, 28.01.2015.
Ўқилди: 4744 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик