Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Испания кубоги. «Барселона» жавоб ўйинида ҳам ютди ва ярим финалга чиқди

Баҳо:
+2 | -

"Барселона" Испания кубоги ярим финали йўлланмасини қўлга киритди. Каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра (4:2) "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборишди.

"Камп Ноу"да бўлиб ўтган ўйинда "Барселона" Мессининг голи эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонгани боис, Симеоне шогирдлари ўз уйларидаги ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаган ҳолда, "Барса" дарвозасига 2та гол уришлари керак эди. Макеранонинг хатосидан сўнг Фернандо Торрес ўйиннинг 30-сониясидаёқ гол уриб, икки ўйн натижасига кўра ҳисобни тенглаштириб қўйди! Бу эса ўйиннинг интригасини кескин ошириб юборди.

Баҳснинг 9-дақиқасида эса "кўк-анорранглилар" қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштиришди. Месси майдоннинг "Барселона" томонида тўни эгаллади ва икки рақиб футболчисидан ўтиб, Суаресга пас берди. Луис ўз вақтида Неймарнинг очилаётганини кўрди ва уни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди. 1:1.

Шундан сўнг устунлик тўлалигича "Атлетико" томонига ўтди. Улар кетма-кет ҳужум ташкил қилишди. Ўйиннинг 29-дақиқасида ҳакам "Барселона" дарвозасига нотўғри пенальти белгилади. Маскерано Хуанфранга нисбатан ўйин қоидасини майдон ташқарисида бузганди. "Матрасчилар"нинг "штатдаги пенальтичиси" Рауль Гарсия кучли зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди.

Орадан кўп ўтмасдан каталонияликлар "стандарт"дан ҳисобни тенглаштиришди. Бурчакдан етказилган тўпга Бускетс бош билан зарба берди. Тўп олис устунга яқин жойда турган Мирандага тегиб, сўнгра устун орқали тўрга бориб тушди. 2:2.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, "Барса" учинчи голни урди, аммо бу ерда ҳам ҳакамнинг хатоси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Аслида "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Торрес яқин масофадан дарвоза томон тепди. Тўп Альбанинг тирсагига тегди! Аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади ва каталонияликлар қарши ҳужумга ўтишди. Тўп Мессига узатилди, Лео тўп билан олдинга ҳаракат қилди ва чап қанотдан жарима майдончасига кирган Альбага узатди. Хорди дарвозабон майдончасидаги Неймарга узатма берди ва бразилиялик футболчи осонлик билан дарвозани ишғол қилди. 2:3.

Ушбу ҳолат мезбонларни асло қониқтирмасди. Боз устига, ҳисоб 2:3га етганидан кейин мадридликлар амалда ярим финал йўлланмасидан маҳрум бўлишганди. Асабини жиловлай олмаган "Атлетико" сардори Габи танаффусда, кийиниш хонасида йўл олиш чоғида юзага келтирган тартибсизлик туфайли "қизил" олди.

Иккинчи бўлим ҳам қўполликларга тўла бўлди. Натижада ҳакам ўйин давомида 9та сариқ карточка ва 2та қизил карточкани кўрсатишга мажбур бўлди. "Атлетико" ўйинни 9 киши бўлиб якунлади. "Барса" иккинчи бўлимда имкониятлардан фойдалана олмади.

Каталонияликлар Испания кубогининг ярим финалида "Вильярреал" - "Хетафе" жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Испания кубоги, чорак финал, жавоб ўйини
АТЛЕТИКО – БАРСЕЛОНА - 2:3 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 1 Торрес, 1:1 – 9 Неймар, 2:1 – 30, пенальти Гарсия, 2:2 – 38, автогол Миранда, 2:3 – 41 Неймар.
Атлетико – Облак, Хуанфран (Гамес, 58), Миранда, Хименес, Сикейра, Суарес, Габи, Туран (Кани, 63), Гарсия, Гризманн (Сауль, 46), Торрес.
Барселона – тер Штеген, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Иньеста, Маскерано (Матье, 62), Ракитич (Рафинья, 70), Неймар (Педро, 77), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Гарсия (14), Маскерано (29), Габи (41), Месси (44), Туран (48), Суарес (69), Дани Алвес (74), Сикейра (75), Хименес (83), Кани (86).
Четлатишлар: Габи (45), Суарес (84).
Биринчи ўйин: 0:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:51, 29.01.2015.
Ўқилди: 14296 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.