Мюнхеннинг "Бавария" клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениге ФИФА президентлиги учун сайловларда Йозеф Блаттернинг ғалаба қозонишига шубҳа қилмаслигини таъкидлади.
"ФИФА президентлиги учун сайловлар натижаси деярли аниқ ва унда Блаттер ғалаба қозонишига шубҳам йўқ. Бу демократик сайлов ва унда 206та федерация иштирок этади. Менимча, сайловчиларнинг тўртдан уч қисми Блаттерга овоз беради ва бу сайловда Блаттер катта фарқ билан ғалаба қозонади. Унинг шаънига Германия, Англия ёки яна бир иккита жойдан танқидлар бўлиши мумкин, аммо қолган 200та мамлакатда унинг обрўси жуда катта ва бу факт", - дейди Руммениге.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун сайловлар шу йилнинг 29 май куни бўлиб ўтади. Амалдаги президент Йозеф Блаттер бешинчи маротаба ФИФА президентлиги учун сайловларда ўз номзодини қўймоқда. Сайловларда Блаттердан ташқари ФИФА собиқ бош котиби Жером Шампань, Нидерландия Қироллиги Футбол Уюшмас раҳбари Михаэль ван Прааг, Иордания шаҳзодаси ва ФИФА вице-президенти Шаҳзода Али бин Ал Ҳусайн ва Реал клуби собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигулар ўз номзодларини қўйишган.