Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Жунганг Ильбо» (Жанубий Корея): «Бу футболми ёки қонли ўйин?»

Баҳо:
+ | -

Кеча Таиландда Қирол Кубоги доирасидаги Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин можароларидан хабарингиз бор. Бугун Жанубий Кореядаги аксарият спорт нашрлари бор эътиборларини ушбу ҳолатга қаратишди ва ўзбек футболчиларини кескин танқид остига олиб ўтишди.

Жумладан, мамлакатдаги нуфузли «Жунганг - Илбо» газетаси ўзбекистонлик футболчиларни қотилларга қиёс этган: «Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг нима сабабдан қотилликка тенг бундай ҳаракатлар қилганлиги қоронғу. Шуниси аниқки, бу футбол эмасди. Бу Қирол Кубоги турнирими ёки от миниб, қўлда қилич билан бир-бирини овлайдиган қонли ўйинми?», дея ёзаркан корейс нашри ўзбек футболчиларининг хатти-ҳаракатларини Эрик Кантона ва Де Йонг каби жаҳон юлдузларининг қўполликларидан ҳам ошиб тушганлигини куюниб ёзади. Газетанинг хабарига кўра, Жанубий Корея футбол жамоатчилиги ўз футбол ассоцияцияларидан ўзбекистонлик футболчиларга қаттиқроқ жазо талаб қилиб чиқишни таклиф этмоқда.

Жанубий Кореянинг «Kooki News» интернет нашри эса ўзбек олимпиячиларини Осиё Кубогидаги Ўзбекистоннинг корейслардан мағлубияти учун шундай нопрофессионалларча қасд олганликда айблаб чиқди:

«Австралияда ўтган Осиё Кубогида қатнашган икки нафар ўзбек футболчиси ҳам кеча майдонда ҳаракатланди. Бизнингча, Осиё Кубогидаги мағлубият аламини шу тарзда чиқаришди».

Шунингдек, корейс нашрларига кўра, кечаги ўйин нафақат корейс ОАВларини балки бутун дунёни ларзага солган. Жумладан, бутун жаҳонга машҳур инглиз нашри ҳисобланган «Mirror» ҳам ўз саҳифасидан кечаги ўйин учун жой ажратган.

«Корейс футболчилари қайси ҳаракатлари билан ўзбекистонликларнинг жиғига текканлиги тушунарсиз. Қўполлик қилган футболчини бор-йўғи майдондан четлатишади, холосми?», дея пичинг қилади инглиз нашри.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:28, 02.02.2015.
Ўқилди: 14072 марта.
Фикрлар: 50 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.