Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Жонг Хе Санг (кореялик халқаро ҳакам): «Футбол ассоцияциямиз ўзбек футболчиси масаласида қатъийроқ бўлиши керак»

Баҳо:
+1 | -

Нафақат Жанубий Кореяда, балки бутун дунё ОАВларининг мавзусига айланган Қирол Кубогидаги Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйинидаги можарога кореялик халқаро ҳакам Жонг Хе Санг ҳам ўз фикрларини билдирди.

Бугун "Спортс Сеул" нашрига берган интервьюсида корейс ҳаками ушбу можароли вазиятда Жанубий Корея футбол ассоциацияси қатъиятлироқ бўлиши лозимлигини ва Тоҳир Шамсутдиновга оғирроқ жазо қўллашга эришиш кераклигини таъкидлади. Одатда, ФИФАнинг қонун-қоидаларига мувофиқ, рақибга қўл кўтариб, қизил карточка олган футболчи камида 2 та ўйиндан четлаштирилади. Корейс ҳаками эса бундай жазодан қониқмаслигини жиддий равишда билдирди.

"Қирол Кубоги турнири ОФК томонидан ўтказилаётган мусобақа эмас. Ўзбекистонлик футболчига жазони янада кучайтириш учун турнир ташкилотчилари билан фаол ҳамкорлик қилиш керак. Турнир Таиланд томонидан ташкиллаштирилганлигини ҳисобга олсак, улар ўз терма жамоалари эмас, бегона жамоалар иштирокидаги можаро бўлганлигини учун бундай масалаларга бееътибор қарашлари мумкин. Бундай вазиятда футбол ассоциациямиз бу можароли вазиятни шундайлигича қолдирмаслиги керак. Фаолликни ошириш керак", - дейди кореялик ҳакам.

Бугун корейс ОАВларида берилган хабарларга кўра, Жанубий Корея футбол ассоциацияси кечаги можарога оид барча расмий ҳужжатлар ва норозилик мактубини аллақачон тайёрлаган. Барча ҳужжатлар мусобақа ташкилотчиларига юборилиш арафасида. Жанубий Корея футбол ассоциацияси ушбу ҳужжатларни ОФКга юборишни ҳам режалаштирмоқда. "Спортс Сеул" ёзишича, агар иш охиригача олиб борилса, Тоҳир Шамсутдинов 1 йилдан ошиқроқ муддатга барча мусобақаларда қатнашишдан маҳрум бўлиши мумкин.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:41, 02.02.2015.
Ўқилди: 8720 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.