Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Жанубий Корея футбол ассоциацияси Шамсиддиновга қўшимча жазолар талаб қилаяпти

Баҳо:
+ | -

Кеча Жанубий Корея футбол ассоциацияси Таиландда ўтаётган Қирол Кубоги турнири ташкилотчиларига Ўзбекстон олимпия терма жамоаси аъзоси Тоҳир Шамсиддинов масаласида ҳужжатлар ва шикоятини жўнатди.

Корейс футболи уюшмаси Шамсиддиновнинг турнир қолган ўйинларидан четлатилганлигидан қониқмаяпти ва унга қўшимча жазолар берилиши кераклигини талаб қилмоқда. Бугун "Донг-а Ильбо" газетаси Жанубий Корея футбол ассоциациясининг ОАВга берган баёнотидан иқтибос келтириб ўтган.

"Ўзбек футболчиларининг хатти-ҳаракатларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу фейр-плейга зид амаллардир. Турнир ташкилотчиларига барча ҳужжатлар юборилди. Қўполлик қилган футболчининг турнирдан четлатилиши табиий ва унга қўшимча жазолар тайинланишига эришиш учун барча ишни қўллаймиз. ОФКга ҳам бу масалада алоқага чиқдик".

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Таиландда ўтаётган Қирол Кубоги турнирида Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия терма жамоалари баҳсининг 77-дақиқасида Жалолиддин Машарипов Канг Санг Вунинг кўкрагига тепган, 87-дақиқада эса Тоҳир Шамсиддинов Шим Санг Миннинг юзига уч марта урган эди. Жанубий Корея футбол ассоциациясининг шикоятлари қандай натижа бериши яқин кунларда ойдинлашади.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:33, 03.02.2015.
Ўқилди: 7244 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.