Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Чо Жонг Хо: «Аслида бундай ҳаракат учун бутун Ўзбекистон термасини жазолаш лозим»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси мураббийи вазифасини бажарувчи Чо Жонг Хо корейс ОАВларига ўз фикрларини билдириб ўтди.

Таиландга етиб келишгач, бош мураббий Ли Кванг Жонг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Кореяга қайтиб кетди. Шундай қилиб турнирда Чо Жонг Хо мураббий вазифасини бажарадиган бўлди.

"Ўзбек футболчисининг ҳаракати барча чегарадан ўтиб тушди", - дея гап бошлади Чо Жонг Хо. "Аслида бундай вазият учун бутун Ўзбекистон терма жамоасини жазолаш лозим. Бу вазиятда шогирдим Шим Санг Мин босиқлик билан ўзини тутиб қолганлигидан хурсандман. Бундай ҳолатларда 10 нафар футболчидан 10 нафари муштга мушт билан жавоб қайтаради. Санг Миндан жуда хурсандман. Агар у ҳам жавоб зарбаси берганида ўзбек футболчисидан фарқи қолмасди. У корейс футболининг ор-номусини сақлаб қолди. Бу можаро футбол учун жуда катта дарс вазифасини бажарса ажабмас. Шим Санг Мин ҳали ёш. Келажаги олдинда. Энди у бундай вазиятдан хулоса чиқарди ва келажакда ҳам шунга ўхшаш ҳолатда жим туриш маъқуллигини англаб етса бас", - дейди кореялик мутахассис

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:56, 03.02.2015.
Ўқилди: 10900 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик