Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

“Насаф” –“Динамо” (Тбилиси) назорат учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланди

Баҳо:
+ | -

Кеча “Насаф” футболчилари Анталиядаги йиғин доирасида тўртинчи назорат учрашувини “Динамо” (Тбилиси) жамоасига қарши ўтказишди.

Учрашувдан олдин ҳар иккала жамоа аъзолари вилоят футболи фидойиси, Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниев хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлашди.

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, шу куни жамоамиз йиғин давомидаги энг кучли рақибга қарши майдонга чиқди. Гарчи футболчиларимизда ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар бўлган бўлсада, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “динамо”чилар тўп киритиб, ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди.

Таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоамизда кўрикда бўлиб турган украиналик Сергей Шаповал клуб лагерини тарк этди.

Айни пайтда словениялик ҳимоячи Рой Рок жамоамиз таркибида кўрикда ўтмоқда ва у кечаги ўйинда илк марта “Насаф” либосида майдонга чиқди.

Таъкидлаш жоизки, қаршилик футболчилари 22 январдан буён Анталияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш билан бирга тўртта назорат учрашувини ўтказишди. Икки учрашувда ғалаба футболчиларимиз томонидан бўлган бўлса, икки ўйинда кичик ҳисобда имконият бой берилди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:30, 05.02.2015.
Ўқилди: 5372 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик