Кириш Регистрация

Зайниддин Тожиев "Бухоро" билан шартнома имзолади, Понамарёв кўрикда

Баҳо:
+ | -

“Бухоро”  пойтахтдаги йиғинда жуда кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб оляпти. Кеча жамоани икки легионер – Богдан ва Чемертан тарк этган. Улардан бири жароҳат туфайли, иккинчиси эса мураббийларга маъқул бўлмаганлиги сабабли жамоани тарк этди, деб хабар қилади pfcbuxoro.com.

Куни кеча жамоа билан тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев келишувга эришди ва расман, “Бухоро” футболчиси сифатида келаси мавсумни бошлайди.

Олий лигада “Академия”, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Шўртан”, “Нефтчи”, “Динамо” каби клублар шарафини ҳимоя қилган катта Тожиев, қатор назорат учрашувларидан сўнг мураббийларда илиқ таассурот қолдира олди.

Якунланган мавсумда “Динамо” таркибида ўйнаган ҳужумчи 25та учрашувда 2та гол урди.

Жамоа яна бир тажрибали ҳимоячи билан деярли келишувга эришиб бўлди. Мавсумни “Нефтчи”да якунлаган Вячеслав Понамарёв ҳозирги кунда “Бухоро” машғулотларида қатнашиб келмоқда. Унинг хатти ҳаракатлари мураббийларга маъқул келмоқда. Понамарёв жуда катта эҳтимол билан янги мавсумни “Бухоро”да бошлайди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 13:14, 07.02.2015.
Ўқилди: 3979 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик