"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Галнинг маълум қилишича, ҳужумчи Уэйн Рунига яримҳимояда ўйнаш ёқмоқда.
"Мен уни қайси позицияга қўймай, Руни ҳеч қачон шикоят қилмайди. Менимча, унга яримҳимояда ўйнаш ёқмоқда. Мен Уэйн каби универсал футболчилар ёқади.
Эдгар Давидс билан ишлаганимда мен ундан чап қанот яримҳимоячисидан таянч яримҳимоячиси ясаганман. Франк Райкард ҳам қанот ҳимоячиси эди, у менда марказда ўйнаган.
Рунига тўп билан ишлаш ёқади, мен уни яримҳимояга ўтказганимда, у майдон марказида кўпроқ тўп билан муомала қилаётганини айтган эди", - дейди Ван Гал.