"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 22-турида "Атлетик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:2) ўз шогирдларини тўпсиз ҳам жуда яхши ҳаракат қилганликларини таъкидлади.
"Бугун яхши ўйин бўлди. Биз "Атлетик"нинг кучли прессингига қарши тура олдик ва бўш зонадан яхши фойдалана олдик. Бугун тўп билан ўзимизни қулайроқ ҳис қилсакда, тўпсиз ҳам жуда яхши ҳаракатланганимизни кўрдим. Аммо ўйинлар ўтади ва унутилади, идеал ўйин эса изланаверади", - дейди Энрике.