Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Шим Санг Мин: «Ўзбек футболчиси ҳазиллашгандек кулимсираб узр сўраганлигидан янада жаҳлим чиқди»

Баҳо:
+ | -

Кеча тунда Таиландда ўтган Қирол Кубогида ғолибликни қўлга киритган Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ўз Ватанларига етиб келишди. Турнирнинг илк турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бўлиб ўтган можаролардан хабарингиз бор.

Корейслар билан ўйинда олимпия терма жамоамиз аъзоси Тоҳир Шамсиддинов томонидан калтакланган кореялик Шим Санг Мин илк бора ўша вазият ҳақида ОАВга оғиз очди. У дастлаб оғир касаллик сабаб шогирдларини Таиландда қолдиришга мажбур бўлган бош мураббий Ли Кванг Жонгнинг ҳолатидан афсус билдирди.

«Биз устозимизнинг оқ қон касаллигига учраганлиги хабарини эшитиб жуда хафа бўлдик. Бундай хабардан кейин машғулотларда кўнгилдагидек шуғуллана олмадик. Кейинроқ ўзимизни тута олдик ва янада қаттиқроқ тер тўкдик», деди у ва корейс ОАВларини қизиқтирган ҳолатга тўхталди:

«Менинг тушимга ҳам кириб чиқмаган ҳолат рўй берганлигидан ҳайрон қолдим. Мактабда ўқиб юрган чоғларимда синфдошларим билан копток тепиб турардик. Ўша пайтларда ҳам бундай ҳолга дуч келмагандим. Терма жамоа ўйинида нопрофессионалликка учраганимдан янада ҳайратим ошди».

Шим Санг Мин Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби ва футболчи биргаликда узр сўрашган бўлса-да, бу узрномадан қониқмаганлигини билдириб ўтди:

«Бир қатор ОАВларда менга мулозамат кўрсатишганлиги ҳақида ёзишган бўлса ҳам мен ўзимни жуда бечора ҳолдек ҳис қилдим. Тоҳир Шамсиддинов мендан узр сўрашидан аввалроқ бошқа ўзбек футболчиси менинг олдимга келди. Мен ўша пайтда ошхонада идишга мевалар тераётган эдим. У худди мени калака қилгандек кулиб келди ва узр сўрагандек бир нималар деди. Мен унинг ўзини тутишидан янада жаҳлим чиқди. Кейинроқ Шамсиддинов ва ўзбек мураббийлар штаби келишди. Улар бош эгиб, узрларини айтишди. Тилини тушунмаганлигим сабабли шунчаки: «Окей», деб қўя қолдим. Жамоадошларим мени қийин вазиятда кўнглимни кўтарганликлари туфайли руҳий ҳолатим анча яхшиланди».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:12, 09.02.2015.
Ўқилди: 13110 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.