"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс клубтомонидан 20 ёшли ҳужумчи Раҳим Стерлингга таклиф қилинган янги шартнома борасида фикр билдирди.
"Аввал айтганимдан клуб Раҳимга ақлбовар қилмас шартнома таклиф қилди. Лекин огоҳлантириб қўяй, бундай ёшда бунчалик катта маош олиш футболчининг ривожланишига ёмонтаъсир қилиши мумкин. Фақат Раҳим эмас, бошқа футболчилар ҳам интилиши керак бўлган чўққилар бор. Агар улар бунга қулоқ солсалар, бунга ишонч ҳосил қиладилар. Стерлинггга келсак, унинг учун энг яхши дой - бу "Ливерпуль", буни унинг ўзи ҳам яхши билади", - дейди Роджерс.