Сайтимизда Ҳасанали Қодиров билан онлайн конференция бошланди. Журналистимиз дастлабки саволга жавоб берди:
Kasperskiy. — Mana OCHL saralash bahslari ham boshlandi. Milliy klublarimizning OCHLdagi ishtiroki xaqida fikrlaringizni bilmoqchi edim. Osiyo arenalarida klublarimizga qanday baho berasiz? Har biriga alohida tuxtalib utsangiz! Javob uchun oldindan raxmat!
Ҳасанали Қодиров. — Азиз ва муҳтарам ишқибозлар. Янги мавсум олдидан биринчи синовдан кейин сизлар билан учрашиб турибмиз. Гапирадиган гаплар кўп, фикрлар кўп. Ҳар биримиз ўз фикримизга эгамиз. Яна бир бор дардлашиш бахтига эришиб ўтирибмиз. Доимо саломат бўлайлик.
Азизим, Касперский. Болани кўча тарбиялайди. Кўча синовидан ўтган бола ё жасур бўлади, ё мажруҳ бўлади, ё қўрқоқ бўлади, ё ботир бўлади. Ота-онанинг уй шароитидаги қилган тарбияси кўча синовидан ўтиши керак. ОЧЛ ўйинлари ҳам биз учун шунчалар зарур. Фарзандларимиз кўп. Бу йл 16та бўлишди. Фақат 4тасига тарбия бериб, қолганидан юз ўгирганмиз. Мисол учун "Навбаҳор" клуби автобус орзусида юрибди. Бошқа клублар орзу-эҳтиёжини гапирмай қўя қолай. Тўртта фарзандимизни чиройли кийинтириб, кўчага чиқариш арафасида турибмиз. У ерда тоғаси ҳам, амакиси ҳам йўқ бошини силайдиган. Тенгқурлари олдида ўз номини, бизнинг тарбиямизни ҳимоя қилади. Аввал бир жамоани терма ўйинчилари билан жамлаб, кўчага чиқардик. Кейин "Бунёдкор" мен ҳам борман дея кўчага чиқди. Темирйўлчилар кўчада "биз зўрмиз" деб даъво қилмоқда. "Насаф" ота-онанинг эътиборидан четда қолса ҳам жуда яхши тарбия топмоқда. Уни ҳам кўчага кузатиб қўямиз. Тарбиямиз баҳоси кўчада. Футболимиз келгуси кўчада. Футболимиз келгуси порлоқ бўлсин.
Ҳасанали Қодировга савол йўллашда давом этинг ва зукколик билан қайтарилган жавоблардан баҳраманд бўлинг.