"Ювентус"нинг спорт директори Павел Недведнинг фикрича, ҳозирча унинг жамоаси чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун кураша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар мусобақанинг 1/8 финалида Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан тўқнашадилар.
"Биз фаворитлар сафига кирмаймиз, чунки "Барселона", "Реал" ёки "Бавария" клубларидан бир неча қадам орқадамиз. Аммо биз кимга қарши ўйнасак ҳам ўз сўзимизни айта оламиз. Бу менталитетга боғлиқ. Аммо аввал "Боруссия" билан ўйин ҳақида ўйлаш керак.
Биламан, уларнинг бундеслигадаги ҳолати яхши эмас, аммо чемпионлар лигасида бошқача ўйин кўрсатадилар. Албатта, чемпионатда "Рома" билан ўртамиздаги очколар фарқидан мамнунмиз, аммо чемпионлар лигаси кўп кучни олиб қўяди. Охиригача диққатимиздан чалғимаслигимиз керак", - дейди Недвед.