Кириш Регистрация

Перес ёзда Роналдуни сотишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ҳужумчи Криштиану Роналдуни шу йилнинг ёзида сотишни режалаштирмоқда.

"Метро" нашрининг хабар тарқатишича, футболчини сотиб олишни истаган клуб жуда катта миқдордаги суммадан воз кечиши керак бўлади. Испаниянинг " El Confidencial" газетаси ҳам 30 ёшли футболчига қайси жамоа энг катта сумма тўласа, Роналду ўша жамоага сотилишини маълум қилган.

Переснинг айтишича, 30 ёшга кирган футболчи масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим. Футболчининг ўйини пасайиб кетмасидан аввал Флорентино футболчини сотиш орқали катта даромад ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Ла лига доирасида "Атлетико"га йирик ҳисобда (0:4) ютқазиб қўйганидан сўнг Роналду ўз туғилганини кунини байрам қилгани кескин танқидларга сабаб бўлганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:19, 13.02.2015.
Ўқилди: 13690 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.