Кириш Регистрация

«Насаф» – «Тракторсозий» учрашувини Ҳилолий бошқаради

Баҳо:
+ | -

25 февраль куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда ОЧЛ-2015 “D” гуруҳи 1-тури доирасидаги “Насаф” – “Тракторсозий” (Эрон) учрашуви бўлиб ўтади.

Осиё футбол конфедерацияси ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилган. Унга кўра, “Насаф” – “Тракторсозий” (Эрон) учрашувини Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий бошчилигидаги уммонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками – Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ҳилолий 1970 йил 1 сентябрь (44 ёш) куни Уммоннниг Наҳал-шаҳрида таваллуд топган. Аслида ҳарбий хизматчи ҳисобланади.

Халқаро фаолиятини 2002 йилдан бошлаган Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ҳилолий бунгача Осиё чемпионлар лигасида, 2008 йил Пекинда бўлиб ўтган ёзги Олимпиядада, жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида ҳамда Осиё Кубоги баҳсларини бошқарган.

“Насаф” – “Тракторсозий” учрашувига тайинланган уммонлик ҳакамлар гуруҳи шу йили Австралияда бўлиб ўтган ОК-2015да ҳам бир қанча ўйинларни бошқарган. Жумладан, Корея Республикаси – Саудия Арабистони 1:4 ва бошқа ўйинлар.

25 февраль 2015 йил
Осиё Чемпионлар лигаси. “D” гуруҳи 1-тур учрашуви
Қарши шаҳри. “Марказий” стадиони. Соат 18:00
“НАСАФ” (Ўзбекистон) – “ТРАКТОРСОЗИЙ” (Эрон)
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ҳилолий (Уммон)
Қанот ҳаками: Ҳомид ал-Маяҳий
Қанот ҳаками: Абдуллоҳ ал-Жирданий
Захира ҳаками: Саид Ёқуб (барчаси – Уммон)
Ҳакамлар назоратчиси: Муҳаммад ас-Совил (Саудия Арабистони)
Учрашув комиссари: Донг Женг (Хитой)

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 14:28, 13.02.2015.
Ўқилди: 5259 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик