Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Шамсиддинов бир йилга футболдан четлатилди, Мақсудов вазифасидан озод этилди

Баҳо:
+1 | -

Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасидаги Кореяга қарши учрашувдаги можаро сабаб Ўзбекистон футбол федерацияси Шуҳрат Мақсудовни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этди.

Терма жамоанинг янги бош мураббийи маълум муддат ичида тайинланади.

2015 йилнинг 1 февралида Корея терма жамоасига қарши ўйинда спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари билан рақиб ўйинчисига қўл кўтаргани ва бу иши билан мамлакат шаънига доғ тушишига сабабчи бўлганлиги учун Тоҳир Шамсиддинов ЎФФ “Тартиб-интизом кодекси”нинг тегишли бандларига асосан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.

Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамовга футболчиларни мазкур мусобақага маънан, руҳан ва жисмонан етарли даражада тайёрлай олмаганлиги, терма жамоада интизомни маҳкам тутмаганлиги, шунингдек, халқаро ОАВнинг танқидий чиқишларига сабабчи бўлганликлари учун қаттиқ огоҳлантириш олдилар.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига барча футбол клубларининг раҳбарияти вакиллари билан учрашиб, уларга футболчиларни маънавий-маърифий, руҳий ва жисмоний тайёрлаш ишларида таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратиш бирламчи вазифа эканлигини маълумот сифатида етказиш вазифаси юкланди.

Ўзбекистон футбол федерацияси ушбу масала юзасидан бошқа изоҳ бермайди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:34, 13.02.2015.
Ўқилди: 11097 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.