"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал жамоанинг собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг танқидига муносабатини билдирди.
"Бундан хавотирда эмасман, чунки бу унчалик қизиқ эмас. Умид қиламанки, Пол Скоулз - бизнинг дўстимиз, дўстлар танқид қилишга ҳақли. Бу муаммо эмас.
Футболчилар каби мен ҳам бунга кўникканман, улар биринчи марта футбол ўйнаётганлари йўқ. Танқид футболчилардан кимгадир тегиб кетган бўлса, бу менга ҳам, ўйинчиларга ҳам таъсир қилмаслиги керак.
Жароҳатланганларга келсак, кўрамиз. Жонснинг жароҳати жиддий эмас, Блинд бўйича шифокорларнинг хулосасини кутяпман. Унинг душанба куни майдонга тушишига умид қиляпман. Робин ван Персининг аҳволи жуда яхши эмас. Шунинг учун футболчиларга бир кунлик дам бердим.
Каррикни жароҳати янгиланди, жароҳатларда бу нарса бўлиб туради, унинг қайтишини кутамиз", - дейди Ван Гал.