"Реал" ёшлар жамоаси устози Зайниддин Зидан “Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.
"Менга Хосеп Гвардиоланинг иш услуби ёқади. Ташқаридан қараганда у ўз ўйлаганларига осонлик билан эришаётгандек туйилиши мумкин. Аммо унинг барча муваффақиятлари – мунтазам равишда изланиш ва оғир меҳнат маҳсулидир. У ўз вақтида ажойиб футболчи бўлган ва бугун эса у буюк мураббийга айланди. Уни кузатиш ҳар доим ёқимли, чунки Гвардиоладан ҳамма вақт ниманидир ўрганиш мумкин.
"Бавария" айнан каталониялик мураббийнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳамон дунё футболининг энг чўққисини эгаллаб турибди. У исталган футболчининг кўнглига йўл топа олади. Шубҳасиз, мен кун келиб Хосеп билан мураббий сифатида тўқнаш келишни жуда хоҳлайман”, - дея euro-football.ru Зидданинг Die Welt нашрига берган интервьюсини келтиради.