Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте ўз лавозимидан кетиш ҳақида ҳаттоки ўйлаб кўрмаганини таъкидлаб ўтди.
«Истеъфо бериш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман. Бундан мақсад тугул, бундай хаёл ҳам бўлмаган», — дейди Конте.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия футбол федерацияси ва Конте ўртасидаги келишмовчилик туфайли Конте терма жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.