"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес ёзда "ПСЖ" жамоасига ўтадиган бўлди.
Ҳимоячи эркин агент мақомида парижликлар сафига қўшилади. 31 ёшли футболчининг "Барселона" билан шартномаси муддати ёзда якунига етади. Бироз вақт муқаддам "МЮ" ҳимоячига таклиф билан чиққани айтилган эди.
Дани Алвес жорий мавсумда "Барселона" таркибида 26 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.