"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал ёзда жамоага яримҳимоячи сотиб олинишини маълум қилди.
"Ёзги энг асосий трансфер мақсадимиз топқир ва яратувчан яримҳимоячи сотиб олиш. Бу футболчи яримҳимоямиздаги мувозанатни тиклаши керак. Охирги ўйинларда мен Ди Мария, Янузай, Фалькао ва ван Перси каби яратувчан яримҳимояиларни бирга майдонга туширдим. Аммо бу камлик қиляпти, шунинг учун Руни майдон марказида ўйнамоқда.
Ишонинг, агар бу унга ёқмаганда, менинг олдимга келиб, бу ҳақда билдирган бўлар эди. Албатта, бутун дунё унинг ҳужумда ўйнаши кераклигини айтмоқда, аммо Уэйн бундай деб ўйлагани йўқ", - дейди Ван Гал.