Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Таэквондо (WTF). Икки нафар ҳамюртимиз рейтинг очколарини сезиларли даражада юксалтирдилар

Баҳо:
+ | -
Туркиянинг Анталия шаҳрида олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин эгаллаган Таэквондо (WTF) бўйича 2016 йилги XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ўйналадиган Туркия очиқ чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.    Эътиборлиси, ўта кучли рақобат остида ўтаётган мазкур нуфузли мусобақада икки нафар ҳамюртимиз, XVII ёзги Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев ва XVII ёзги Осиё ўйинлари совриндори Дмитрий Шокин барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медалларга сазовор бўлдилар. Ушбу муваффақиятдан сўнг ҳар икки спортчимиз ҳам рейтинг очколарини янада яхшилаб олдилар.    Туркия очиқ чемпионатида, шунингдек, ўсмирлар ва ўспиринлар (кадетлар) ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилмоқда. Ўсмирлар терма жамоамиз таркибидан 12 нафар умидли спортчимиз ўрин эгаллаган бўлса, ўспиринлар ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсларда тўрт нафар ҳамюртимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.    Туркия очиқ чемпионати баҳслари бугун ниҳоясига етади. Ўзбекистонлик спортчилар 17 февраль куни соат 7:30да Ватанимизга қайтиб келадилар.    Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларини қўлга киритиш учун Таэквондо (WTF) спорт тури вакиллари рейтинг очколари ўйналадиган қатор йирик мусобақаларда иштирок этадилар. 2015 йил якунида ушбу мусобақаларда қўлга киритилган рейтинг очколар жамланади ва ҳар бир вазн тоифасида 1-6 ўринларга сазовор бўлган спортчилар Олимпиада ўйинларида қатнашиш хуқуқига эга бўладилар. Бундан ташқари Осиё давлатлари вакиллари учун 2016 йилнинг январь – февраль ойларида қитъавий саралаш мусобақаси ўтказилади. Мазкур турнирда 1-2 ўринларни банд этган таэквондо усталари ҳам Олимпиада ўйинларига йўлланма оладилар. Бугунги кунга келиб, ҳамюртларимиз орасида энг юқори рейтинг кўрсаткичга 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев эга. Жасур ўз вазн тоифасида рейтинг жадвалида кучли учликда бормоқда.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:15, 16.02.2015.
Ўқилди: 3391 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик