Европанинг икки гранди «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» ёзда таркибга «Эвертон» клуби ярим ҳимоячиси Шеймус Коулменни қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Манчестерликлар Коулменга ўтган йилнинг ёзидан бери қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «ирислар» раҳбарияти футболчини сотиб юбормасликни истаганди.
«Бавария» ҳам ярим ҳимоя чизиғини айнан шу футболчи орқали кучайтирмоқчи.
Sоccеr.ру сайтининг берган маълумотига кўра, Коулмен учун бу жамоалар 20 миллион фунт тўламоқчи.