"Флуминенсе" ҳужумчиси Роберт Кенеди фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Samba Foot хабарига кўра, "МЮ" бразилиялик 19 ёшли футболчи учун 5 миллион фунт тўлашга тайёр.
Бразилия ёшлар термаси ҳужумчиси катталар футболида икки мавсум ўтказди ва 29 учрашувда 2 марта гол киритди.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" 2008 йилда "Флуминенсе"дан икки ҳимоячи - ака-ука Рафаэл ва Фабиу да Силваларни сотиб олган эди.