Кеча, маҳаллий вақт билан 16:00 да «Бухоро” жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келди. Жамоа меҳмонхонага жойлашиб олиши биланоқ, машғулотларни бошлаб юборади.
Туркия йиғини доирасида назорат учрашувлари билан бирга, жамоа яна бир қанча легионерларни кўздан кечиради.
Ҳозир жамоа ихтиёрига кўрикдан ўтиш учун Колумбиядан янги легионер Рауль Куэсто етиб келди. 1988 йил 23 апрелда туғилган Рауль Куэстро ҳимоячи ҳисобланади. Жамоа мураббийлар штаби ушбу футболчининг агенти тақдим этган барча видеоматериалларни кўздан кечиришди ва уни жамоага таклиф этишди. Назорат учрашувларда Куэсто ўзини ижобий томонидан кўрсата олса, жамоа билан шартномага имзо чекиб, Бухорога келади ва ушбу жанубий америкалик футболчи, Ўзбекистонда ўйнаган биринчи колумбиялик футболчига айланади.
Бундан ташқари, бир неча мавсум “Бунёдкор” шарафни ҳимоя қилган футболчи, Алибобо Раҳматуллаев Анталияда “Бухоро” йиғинига келиб қўшилди.
Ушбу футболчиларнинг жамоада қолиш-қолмасликлари назорат учрашувларидаги ҳаракатларига боғлиқ.