"Шальке" бош мураббийи Роберто Ди Маттео чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Реал"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Учрашувга ғалаба қозониш учун тушяпмиз, аммо рақибимизнинг қанчалик жиддий эканлигини биламиз. "Реал" - чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби, аммо биз ғолиб чиқмоқчимиз. Бу ўйин биз учун жиддий синов бўлади. Бу ўйин бизнинг қандай даражада эканлигимизни кўрсатиб беради.
"Челси"даги тажрибам менга унчалик ёрдам бермайди. Мен ҳозир бошқа клубдаман ва ўйинга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.
Биз охирги ҳафталарда "Реал"нинг ожиз томонлари очилганини кўрдик. Бу камчиликларидан фойдаланишимиз керак. Бу ҳамма жамоада бор, "Реал"нинг таркиби жуда кучли", - дейди Ди Маттео.