Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Ливерпуль" клубидан тушган таклифни рад этди.
Маълумотларга кўра, "Ливерпуль" "Рома"га Пьянич учун 50 млн евро, футболчининг ўзига эса йилига 11 млн евро маош таклиф этган. Аммо, босниялик футболчи Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиши сўроқ остида турган клуб таклифини рад этган ва "Рома"да қолишни маъқул кўрган.
Маълумот учун, Пьянич ушбу мавсумда "Рома" таркибида Италия "А" сериясида 21та учрашувда майдонга тушиб 3та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган.