"Шальке" бош мураббийи Роберто Ди Маттео чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Реал"га учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) фикрларини билдирди.
"Ўйлашимча, Мадридда ғалаба қозониш жуда қийин бўлади, аммо биз ишонишда давом этишимиз керак. Мен жамоамнинг бугун кўрсатган ўйинидан қониқдим. Тўп тўсинга тегмаганда ҳисобимизда битта гол бўлар эди.
Аммо "Реал" икки марта дарвозамизни ишғол қилди. Бу нарса клублар маҳорати ўртасидаги фарқни кўрсатиб турибди, менимча", - дейди Ди Маттео.