Франциянинг "ПСЖ" клуби мавсум якунига етгандан сўнг "Барселона" ҳужумчиси Неймарни сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради soccer.ru.
Парижликлар раҳбарияти ёзда катта трансферларни амалга оширишни мақсад қилган. Неймар эса трансферлар рўйхатининг бошқариб турибди.
Франция клуби Неймар учун "Барселона"га бразилиялик ҳужумчи учун сўралган ҳар қандай миқдордаги пулни топиб беришга тайёр. Трансфернинг тақдири "Барса" президентлиги сайлови қандай якунланишига боғлиқ.
Матбуотда шунингдек, парижликлар ёзда Эдинсон Кавани ва Эсекьел Лавесси билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.