“Манчестер Юнайтед” клуби ёзда сотиб оладиган футболчилар рўйхатини аниқлаб олди. Ушбу трансферлар учун “қизил иблислар” 200 млн евро тайёрлаб қўйишди. Бу ҳақда британ матбуотига таяниб soccer.ru хабар қилмоқда.
Манкунианларнинг асосий трансфер мақсадларига Натаниэл Клайн (“Саутгемптон”), Матс Хуммельс (“Боруссия” Д), Кевин Строотман (“Рома”), Мемфис Депай (“ПСВ”) ва Пауло Дибала (“Палермо”) киради.