“Ювентус” ҳужумчиси Фернандо Льоренте фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset нашрига таяниб “СЭ” хабар тарқатмоқда.
Ёзда “канонирлар” ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи. Бу ўрин учун асосий номзодлардан бири 29 ёшли испаниялик футболчи ҳисобланади. Форварднинг хизматларига Лондоннинг бошқа бир клуби – “Тоттенхэм” ҳам қизиқиб қолган.
Бу мавсумда Льоренте Италия чемпионати ва Чемпионлар Лигасида 26 ўйинда 6та тўп киритди ва 2та голга ассистентлик қилди.