Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Қизилқум» «Ростов»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Анталияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Қизилқум" футболчилари илк назорат учрашувида майдонга чиқди. Унда Россия премьер лигаси вакили "Ростов" жамоаси кончилар рақиби бўлди.

Аввало рақиб ҳақида икки оғиз фикр билдирсак, ростовликлар Россия миллий чемпионати биринчи давра учрашувларидан сўнг, ўн олти жамоа ўртасида ҳозирча 11 очко билан охирги поғонани эгаллаб турибди. Аммо бу жамоанинг кучсизлигидан далолат бермайди. Яқинда клуб раҳбарияти россиялик таниқли мутахассис Қурбон Бердиевга бош мураббийликни ишониб топширди. Янги бош мураббий эса давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида таркибга Кот-д'Ивуар, Габон, Жанубий Африка Республикаси, Корея, Молдова миллий терма жамоаларида тўп сурадиган легионер футболчиларни жалб этган. "Ростов" шу йил январь ойининг биринчи ярмида Туркияда йиғин ўтказган бўлса, сўнгра Бирлашган Араб Амирликларида машғулотлар давом эттирилди.

Клуб вакилининг билдиришича, 25 февралда Россия премьер-лигасида трансфер ойнаси ёпилади. 17 февралда Анталияга ташриф буюрган ростовликлар учун бу иккинчи давра олдидан якуний йиғин саналади.

Бир сўз билан айтганда, "Қизилқум" жамоаси учун мазкур ўйин муҳим аҳамият касб этарди. Унда қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар навоийликларга "Ростов"га қарши кечадиган баҳс ўзига хос синов ҳамда тажриба мактаби вазифасини ўтаб берарди.

Учрашув тафсилотлари хусусида тўхталадиган бўлсак, ҳар икки жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол намойиш этди. Аҳамиятли томони, "Қизилқум" жамоаси жиддий рақибга қарши майдонда чўчимасдан, юқори иштиёқ билан тўп сурди. Кончилар мураббийлар штаби ушбу ўйин орқали футболчиларнинг имкониятлари ва таркибдаги камчилик ва нуқсонларни кўздан кечириб олди.

— Албатта, йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин жамоа аъзолари ва мухлислари кайфиятини тушуниш мумкин, — дейди "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи Юрий Лукин. — Аммо ўртоқлик ўйинида биз учун қайд этиладиган натижадан кўра, кўпроқ ўйин амалиёти муҳим. Биринчи учрашув орқали жамоавий ўйинни шакллантириш учун ҳали қиладиган ишларимиз кўп эканлигини билиб олдик. Қувонарлиси, йигитлар табиий майдонда ва ажойиб муҳитда бугун ўйин намойиш этдилар. Дастлабки дақиқалардан бошлаб жамоамизнинг уюшқоқлик билан ўйинни бошлаганлигидан хурсанд бўлдим. Бугун камида дуранг натижа ҳам қайд этишимиз мумкин эди. Икки марта дарвоза тўсини ростовликларни голдан қутқариб қолган бўлса, бир вазиятда Феруз Бобоқулов деярли юз фоизлик голга тортадиган вазиятни кўкка совурди. Бундан ташқари марказий ҳимояда йўл қўйилган қўпол хатолар жамоамизга панд бериб қўйди. Анталияда йиғинни эндигина бошладик. Бу эса илк учрашувимиз эди. Хато-камчиликлар устида пухтароқ ишлаб, кейинги учрашувларда мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
2015 йил 20 февраль
Анталия, Белек. "Regnum" стадиони
Назорат учрашуви.
"Ростов" (Россия) — "Қизилқум" (Навоий, Ўзбекистон) — 4:0 (1:0).
Ҳакамлар: Артём Гутовский, Александр Радюш, Виталий Гомолко, Юрий Пашковский (барчаси — Литва).
Голлар: Думбия, 15 (1:0), Григорьев, 54 (2:0) Бухаров, 59 (3:0), 62 (4:0).
"РОСТОВ": 35. Сослан Жанаев, 2. Тимофей Калачев, 4. Дмитрий Торбинский, 8. Муса Думбия, 9. Каку Гуелор Конга, 10. Бен Су Ю, 15. Максим Бордачев, 23. Александр Трошичкин, 25. Иван Новосельцев, 77. Баштуш, 84. Александр Гацкан (с).
Захирадан майдонга тушганлар: 12. Никита Чагров, 6. Алексей Ребко, 5. Виталий Дьяков, 7. Максим Григорьев, 11. Александр Бухаров, 14. Дмитрий Полоз, 18. Михаил Платика, 33. Андрей Богданов, 55. Сиянда Ксулу.
"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 24. Асқар Муҳиддинов (с), 14. Файзулла Қамбаров, 21. Миржалол Қурбонов, 8. Акмал Рустамов, 15. Андрей Деркач, 29. Фарруҳ Ҳайдаров, 4. Алишер Саноев, 9. Баҳриддин Ваҳобов, 7. Жамшид Шоҳназаров, 25. Азизбек Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: 17. Сарваржон Холматов, 44. Алишер Азизов, 20. Ғайрат Жумаев, 18. Феруз Бобоқулов, 50. Бобиржон Искандаров.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 22 февраль куни ўтказади. Унда кончилар Украина премьер-лигаси вакили Львовнинг "Карпати" жамоаси ёшлари билан куч синашади. Ўйин Сидедаги "Emerhon palas" спорт мажмуасида Туркия вақти билан соат 15.30 да бошланади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 11:38, 22.02.2015.
Ўқилди: 3838 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.