Бугун сайтимиз манзилига фойдаланувчиларимиздан бири мактуб юборди. “---BEK---” логинидан фойдаланувчи юзеримиз “Локомотив” клубининг янги дарвозабони Маъмур Икромовнинг интервьюларидан бирида айтган гапига ўз муносабатини билдирган. Шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Куни кеча “Футбол Экспресс” газетасида маҳоратли дарвозабон Маъмур Икромов билан бўлган интервью мухлисларга ҳавола этилди. Интервьюнинг бир қисмида нафақат мен ва ушбу интервьюни ўқиган кўпчилик мухлисларнинг асабийлашишига сабаб бўлди. Аслида мақола ёзишимга хам айни шу жиҳат асос бўлди. Келинг, гапни узоққа олиб бормайликда, сизлар хам интервьюнинг шу қисмини ўқиб кўринглар:
“— Яна “Металлург”да қолишга тайёргарлик кўраётганмидингиз?
М.Икромов: – Мавсум тугаганидан сўнг ўзимни бошқа жамоада синаб кўриш хаёлига берилгандим. Чунки етти йил битта клуб сафида тўп сурганим боис муҳитни алмаштиришга қарши эмасдим. Аммо вазият бунчалик ўзгариб кетишини ўйламагандим. Чунки чемпионат ҳам тобора яқинлашиб бораётганди ва аксарият жамоалар ўз дарвозабонларига эга бўлиб бораётганди. Шунинг учун яна “Металлург”да қолсам керак деб ўйлашни бошлагандим.“Локомотив” ўз номи билан “Локомотив”. Бу жамоа “Нефтчи”, “Шўртан” ёки “Бухоро” эмас. Бундай таклифни рад эта олмасдим”.
Давоми "Мухлис минбари" блогида.