Кириш Регистрация

"Олмалиқ" Қозоғистон клубини енгди

Баҳо:
+ | -

Анталияда ўқув-машғулотларини давом эттираётган "Олмалиқ"бугун Қозоғистон чемпионати вакили "Қизил-Жар" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Бу ўйин аслида жамоа режасида йўқ эди. Ўртоқлик ўйини таклифи бўлгач, жамоа раҳбарияти бунга розилик берди. "Терек" билан ўтган баҳсда кўпгина футболчилар майдонга тушишмаганди. Бу учрашувда асосан захирада қолган футболчилар ҳаракатланишди. Бу гал таркибга Ислом Иномов, Шавкат Саломов, Темур Ғаниев, Камолиддин Мурзоев ва Неманья Йованович киритилмади. Қизиқарли кечган баҳсда олмалиқликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 8-дақиқада Ислом Исоқжонов ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ҳисобни иккитага оширди.

Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида "Қизил-Жар" вакиллари ҳисобни қисқартиришди. 79-дақиқада Исоқжонов ўз дублини нишонлади. Ўйин якунланиш арафасида рақиб жамоа ҳисобни яна биттага қисқартиришга эришди. Дарвоқе, "Қизил-Жар" жамоасини юртимиз ишқибозларига яхши таниш Владимир Фомичёв бошқармоқда.

"Олмалиқ" - "Қизил-Жар" 3:2

Ўйинда "Олмалиқ"қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин (Умиджон Хонимқулов, 46), Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь (Адриан Кашкавал, 46), Саламат Қуттибоев (Дониёр Исмоилов, 46), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жаҳонгир Абдумўминов (Ғулом Ўрунов, 46), Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 70), Азамат Исроилов (Арслонмурод Амонов, 60), Муҳаммад Исаев, Диёр Туропов, Ислом Исоқжонов.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 25 февраль куни Россия премьер лигаси вакили "Мордовия" жамоасига қарши ўтказилади.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 21:41, 23.02.2015.
Ўқилди: 5461 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик