"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри чемпионлар лигасининг 1/8 финалда Дортмунднинг "Боруссия"клубига қарши учрашувдан сўнг (2:1) фикрларини билдирди.
"Биз жуда хурсандмиз, чунки уйдаги учрашувда ғалаба қозондик. Асосийси, биз яхши футбол кўрсатдик.
Буффон деярли ўйинга қўшилмади. Бу жуда фойдали ўйин бўлди, чунки А сериясида 70 дақиқа ҳимояланишимиз ва тўпсиз қолишимизга дуч келмаймиз. Иккинчи бўли худди шундай бўлди. Жавобўйинида осон бўлмаслигини билган ҳолда, буни Европада муваффаққиятга эришиш учун қўйилган қадам деб биламан.
Жавоб учрашуви мени безовта қилмайди. Чемпионлар лигасининг бу босқичида қитъанинг энг кучли клубларига дуч келасан. Шунинг учун совуққонликни сақлаш керак ва ҳимояда ишончли ўйнаш керак", - дейди Аллегри.