Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Ҳамза Каримов: “Ғалабага ишонган эдик”

Баҳо:
+ | -

“Насаф”нинг ОЧЛдаги илк ғалабасига жамоамизнинг тажрибали марказий ҳимоячиси Ҳамза Каримов муносиб ҳисса қўшди.

Айнан унинг иккинчи бўлим бошида киритган голи “Насаф”га муҳим уч очко келтирди. Футболчининг ўзи клуб расмий сайтига бу ҳақда қуйидагиларни айтиб ўтди:

- Бу ўйинда ғалаба қозонишни астойдил истаган эдик. Биринчи бўлимдан кейин ютқазиб туриб, ечиниш хонасига йўл олганимизда, бош мураббийимиз кўнглимизни чўктирмаслигимизни, бизга юз фоиз ишонишини айтди. Рўзиқул Саъдуллаевич танаффусда “сизларга ишонаман, ғолиб чиқиш қўлларингдан келади” дея бизни янада руҳлантирди.

Шу сабаб иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйин кўрсатдик. Ўйлайманки, икккинчи бўлимдаги ўйинимиз мухлисларга ёқди. Албатта рақибимизнинг ҳам кучли жамоа эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Улар ҳам дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Жамоа таркибида маҳоратли футболчилар етарлича экан. Гол урган ҳолатга келсак, ўша стандарт вазиятда Артурга тўпни жарима майдончаси марказига етказишини таъкидладим. Тўп узатилгач дарвозабон тўпга югуриб келаётганини кўрдим ва ундан чаққонроқ ҳаракат қилиб, гол уришга эришдим. Мақсадимиз кейинги ўйинларда ҳам мухлисларни хурсанд этиш.

ОЧЛ баҳсларида оддий жамоалар бўлмайди. Кейинги турда Саудия Арабистонида “Ал-Аҳли” билан куч синашамиз. Бу мамлакат жамоалари ҳар доим кучли бўлиб келган. Ўз вақтида “Машъал”да сафида бу мамлакат жамоаларига қарши майдонга тушганман. Уларнинг имкониятлари бизга маълум. Насиб этса, ўз ўйинимизни кўрсата олсак, сафардан ҳам керакли натижагаэриша оламиз, - дея фикрларини билдириб ўтди Ҳамза Каримов.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 21:37, 26.02.2015.
Ўқилди: 4231 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.