“Бунёдкор” ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичини дуранг натижа билан бошлади.
“Қалдирғочлар” Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони ва пешқадами “Ал-Наср” клуби билан сафарда куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этдилар.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Сардор Рашидовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Забихилло Ўринбоев боши билан “Ал-Наср” дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошларида саудияликларнинг уругвайлик ҳужумчиси Фабиан Эстоянофф аниқ ва кучли зарбаси билан дарвозани аниқ ишғол қилиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Ушбу ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ.
“Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви видеошарҳи билан қуйидаги ҳаволаларда танишишингиз мумкин.