Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Александр Гейнрих фаолиятини «Ордабаси»да давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳужумчи Александр Гейнрих фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. У Чимкент шаҳрининг "Ордабаси" клуби аъзосига айланди.

— "Локомотив" клуби билан йиғинда иштирок этаётгандим, бироқ клуб раҳбарияти билан тушунмовчилик юзага келди ва икки томоннинг келишувига кўра шартномани бекор қилдик. Тошкентда мустақил равишда формамни ушлаб туришга ҳаракат қилдим. Бу пайтда Чимкентдан таклиф тушди ва мен бу таклифни бажонудил қабул қилдим. Шунингдек, "Ордабаси"нинг Европа лигасида иштирок этиши мен учун қўшимча рағбат. Еврокубокларда жамоа билан биргаликда муносиб қатнашишни истайман.

— ОАВда пайдо бўлган маълумотларга қараганда, сиз "Иртиш" билан ҳам шартнома имзолашга яқин эдингиз.
— "Локомотив"нинг йиғинида иштирок этаётганимда "Иртиш" вакиллари менга мурожаат қилишди, аммо улардан аниқ таклиф тушмади.

— Виктор Кумиков билан яхши танишмисиз?
— Шахсан ўзим таниш эмасман, аммо унинг ўзи ва иш услуби ҳақида кўп эшитганман. У Ўзбекистонда ҳам ишлаган. У қаттиққўл ва талабчан мутахассис эканини яхши биламан.

— "Ордабаси" ўйинчиларини танийсизми?
— Кўпчилиги билан яхши танишман. Айримлари билан дўстлашганмиз, айниқса, Андрей Сидельников билан оилавий борди-келдимиз бор. У менинг энг яхши дўстим. Бу ҳолат ҳам "Ордабаси" таклифини қабул қилиш учун яна бир сабаб. Биринчи навбатда жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда иштирок этишини истайман ва бунинг учун бор кучимни бериб ўйнайман.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:03, 26.02.2015.
Ўқилди: 6053 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.