Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаларидан унчалик ҳам хурсанд бўлмаслигини айтди.
"Ўйинда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонсанг, ундан ниманидир олиш, майдонда ниманидир ўрганиш қийин. Бундай ўйинларда футболчилар ўз ўйинлари учун ташқаридан танқид эшитмайдилар", - дейди Гвардиола.













