“Барселона” ва “Милан” жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Патрик Клюйверт ўзини мураббий сифатида ушбу клублар бошқарувида синаб кўрмоқчи эканини таъкидлади.
“Мен учун “Барселона”, “Милан” ёки европанинг бошқа грандларини бошқариш орзуимнинг рўёбга чиққани бўлар эди. Мундиалдан кейин навбатдаги қадамни ташлашни истагандим, аммо ҳозирча сабр қилишга мажбурман.
Мураббий сифатида ўсишни давом эттиришим керак, шунга қарамай ўз имкониятимни кутяпман. Ишончим комилки, бунга албатта эришаман. Ҳозирча бир қатор таклифлар келиб тушди, аммо мен ўзим учун энг зўр вариантни танлашим керак. Бу голланд клуби бўладими ёки хорижники – бунинг менга фарқи йўқ”, - дея championat.com El Mundo Deportivo нашрига таяниб Клюйверт фикрларини келтиради.