"Сандерленд" бош мураббийи Густаво Пойет Англия чемпионатининг 27-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
"Агар "Манчестер Юнайтед" Фергюсон кетганидан бён содир бўлган ўзгаришлардан сўнг кучли тўртликка кира олса - бу катта ютуқ бўлади. "Арсенал"га қаранг, улар тўртликка кира олсалар ўзларини бахтли ҳисоблайдилар. Нима учун "МЮ" охирги икки йилдаги омадсизликлар сўнг бундан хурсанд бўлмасликлари керак?
Ўтган йили уларни "Олд Траффорд"да мағлуб этган эдик ва бу ғалаба бизни премьер-лигадан тушиб кетишдан сақлаган эди. Кимлардир бизни сешанба куни "Халл"га қарши ўйинга эътибор қартишимизни ўйлаши мумкин, аммо биз "МЮ"ни ютишга ҳаракат қиламиз", - дейди Пойет.