БААнинг Дубай шаҳрида якунига етиб бораётган Dubai Duty Free Tennis Championships турнирида иккинчи финалчининг номи ҳам маълум бўлди. Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ярим финалда чехиялик Томаш Бердихни 6:0, 6:7, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Икки соату 4 дақиқа давом этган учрашувда ҳар икки теннисчи ҳам 4 тадан “эйс” зарбани амалга оширишди. Икки теннисчи ўртасидаги ўзаро ўйинлар бўйича ҳисоб эса 19:2га етди, табиийки Жокович фойдасига.
Финал баҳсида Жокович швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга чиқади. Хабар берганимиздек, Рожер кеча ярим финалда Борна Чоричдан 6:2, 6:1 ҳисобида устун келганди.