"Барселона" клуби "Флуминенсе"нинг яримҳимоячиси Жерсонни қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Globo.
Бразилиялик 17 ёшли иқтидор эгаси каталонияликлар сафига ўтиш учун "Ювентус" таклифини рад этди. Аммо у "Барса" билан 2016 йилда шартнома имзолаши мумкин.
Хабарга кўра, футболчининг отаси Маркау "Барселонага ташриф буюрган ва каталонияликларнинг ўғлига таклиф қилган шартнома бандларидан мамнун қолган."