"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа яримҳимоячиси Исконинг ўйинига юқори баҳо берди.
22 ёшли Иско бу мавсум 22 учрашув ўтказди (16 - асосий таркибда) ва 3 гол ҳамда 8 голли узатма оширди.
"Исконинг қайси позицияда фойдали эканини айтиш қийин. У бир вақтнинг ўзида бир неча позицияда ўйнай олишини исботлаган. У мани ажаблантирган, у кўпроқ бузувчи эмас, яратувчи бўлиши керак. Агар яхши формада бўлса, ҳар доим майдонга тушираман. Бу муҳокама қилинмайди.
"Класико"гаа учта ўйин ўтказамиз, уларнинг ҳар бири бирдай муҳим. Уч очуо исталган ўйинда қадрли. Таркибни тез-тез алмаштирган мураббийлар танқид қилинаи, аммо буни кам бажарадиганлар камроқ натижага эришадилар", - дейди Анчелотти.