Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Дунёнинг энг бадавлат ҳаками Қозоғистон Суперкубогида хизмат қилади

Баҳо:
+ | -

Дунёдаги энг бой футбол ҳаками ҳисобланадиган швециялик Йонас Эрикссон Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу 40 ёшли ҳакам 1 март куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Суперкубоги учрашувини бошқариб боради. Бу ўйин мамлакат пойтахти Астана шаҳрида маҳаллий “Астана” ва Олмаотанинг “Қайрат” жамоалари ўртасида ўтказилиб, Астана вақти билан соат 15:30 да бошланади. Эрикссонга қанотларда Даниэль Веhнмарк ва Дениэль Густавссон ёрдам беради.

Маълумот учун, Йонас Эрикссон Евро-2012, 2014 йилда Бразилияда ўтган мундиал ҳамда ҳар йили ўтказиладиган еврокубокларда ўйинларни бошқарган.

У 20 йилдан бери ҳакамлик қилсада, бу унинг ҳоббиси ҳисобланади. Эрикссон асосан медиабизнес билан шуғулланади. У ўз шериклари билан спорт ўйинларини трансляция қилувчи компания очган. 2011 йилда бу компания акцияларининг 15 фоизи 75 млн еврога сотилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 12:11, 01.03.2015.
Ўқилди: 8251 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик