Кириш Регистрация
18/09 15:00 Ульсан Хёндэ 0-1 Кавасаки Фронтале
18/09 17:00 Бангкок Юнайтед 4-2 Тампинес Роверс
18/09 17:00 Ли Ман 0-2 Теп Хань Нам Динь
18/09 17:00 Шангхай Порт 2-2 Жоҳор Дорул Таъзим
18/09 17:30 Ангола 2-7 Украина
18/09 17:30 Ливия 1-4 Қозоғистон
18/09 19:00 Моҳун Баган 0-0 Равшан
18/09 20:00 Аргентина 2-1 Афғонистон
18/09 20:00 Испания 7-1 Янги Зеландия
18/09 21:00 Ал-Вакра 0-3 Трактор
18/09 21:00 Холидия 2-3 Ат-Таъвун
18/09 21:00 Кувайт СК 0-0 Насаф
18/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 3-1 Ал-Ҳуссайн
18/09 21:45 Болонья 0-0 Шахтёр
18/09 21:45 Спарта 3-0 Зальцбург
18/09 22:00 Бетис 2-1 Хетафе
18/09 23:00 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Олтин аср
18/09 23:59 Селтик 5-1 Слован
18/09 23:59 Брюгге 0-3 Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити 0-0 Интер
18/09 23:59 ПСЖ 1-0 Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья

Мэйуэзер-Пакьяо жанги промоутери боксчиларга 300 миллион доллар берилишини айтди

Баҳо:
+ | -

АҚШлик Флойд Мэйуэзер филиппинлик Мэнни Пакьяо билан жанги учун 180 миллион доллар гонорар пули олади, унинг рақиби эса 120 млн доллар олади.

Бу ҳақда жангнинг промоутерларидан бири, “Топ Рэнк” компаниясининг ижрочи вице-президенти Боб Арумга иқтибос келтирган ҳолда Boxingscene хабар берди.

“Боксчиларнинг барча оладиган даромадларини қўшсак, иккала боксчининг умумий гонорари 300 миллион долларни ташкил қилади. Аввал келишилганидек бу пулларнинг 60 фоизи, яъни 180 млн доллари Мэйуэзерга ҳамда 40 фоизи, яъни 120 млн доллари Пакьяога тегади. Флойд автомобилларга жуда қизиқади ва бу пулга Лас-Вегаснинг барча автодилерлари хурсанд бўлиши мумкин бўлган миқдорда автомобиль сотиб олиши мумкин. Мен Пакьяо олган пулларидан катта қисмини Филиппинда хайр-эҳсон ишларига сарфлашини биламан”, деб айтди Арум.

Аввал жангнинг мукофот жамғармаси 200-250 миллион долларни ташкил қилиши айтилганди.

Промоутернинг сўзларича, жанг «pay per view» (жонли эфирда кўрсатиладиган бирор ҳодисани сотиб олиш) тизими бўйича телетрансляцияга обуначилар миқдори бўйича рекорд қўйиши керак. Арумнинг ҳисоб-китобига кўра, жанг экран олдида 5 миллионгача обуначиларни йиғади.

Ҳозирда 2007 йилда ўтказилган Мэйуэзер ва Оскара де ла Хойя ўртасидаги жанг бу борада етакчилик қилмоқда. Ўшанда жанг 2,4 млн обуначи томошабинни экран олдига йиққан эди.

Мэйуэзер ва Пакьяо ўртасидаги жанг 2 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Ўртага 66,68 килограммгача вазн тоифасидаги учта чемпионлик камари – Мэйуэзерга тегишли Жаҳон бокс уюшмаси (WBA) ва Жаҳон бокс кенгаши (WBC) чемпионлик камарлари ва Пакьяога тегишли Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) чемпионлик камари қўйилади.

36 ёшли Пакьяонинг ҳисобида 57 ғалаба (38 та нокаут билан), 5 та мағлубият ва 2 та дурранг натижа бор. 37 ёшли Мэйуэзер эса 47 ғалабага (28 та нокаут билан) эришиб, ҳали бирор марта ҳам ютқазмаган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:20, 01.03.2015.
Ўқилди: 4677 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.