Хабарингиз бор, жорий йилнинг куз фаслида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг финалига мамлакатимизнинг U-19 аёллар терма жамоаси ҳам қатнашиш учун тайёргарлик кўришмоқда.
Қитъамизнинг ана шундай нуфузли мусобақасига тайёргарлиги юзасидан 4-8 март кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув йиғини машғулотлари ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу йиғинга мазкур терма жамоа асосини ташкил этувчи воҳамизнинг “Севинч” ва “Лочин” клубларидан ҳам бир қанча футболчи қизлар таклиф этилди. Жумладан, Зебо Жўраева, Нилуфар Қудратова, Зумрат Назарова, Дилдора Нозимова, Камола Рисқиева, Мафтуна Шоимова, Лайло Тилавова, Шоҳида Тожиддинова, Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибоева, Маҳлиё Юсуповалардир.
Шунингдек терма жамоа мураббийлар штабига ёрдам бериш учун Қашқадарёлик мутахасисилар Баҳром Норсафаров – ёрдамчи мураббий ва дарвозабонлар мураббийи – Елена Беловалар ҳам йиғинда иштирок этишади.
Қизларимиз ва воҳалик мутахасислар йиғин якунлангач терма жамоа билан бирга 9-16 март кунлари Олимпиада саралаш учрашувларида қатнашиш учун Иорданияга йўл олишади.
Мартнинг 4 ва 5 кунлари Тошкент шаҳрида шунингдек мамлакатимизнинг Олимпия терма жамоаси ҳам йиғин ўтказади. Сарвиноз Эргашева, Фаёза Самандарова, Мадина Юсупова ва Шоира Қултураева каби қизларимиз ушбу йиғинга таклиф этилганлар.
Йиғинда воҳалик мутахасис Камола Усманова эса мураббийлар гуруҳига ёрдам беради.
Икки кунлик йиғиндан сўнг терма жамоа вакиллари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига йўл олишади ва у ерда 6-18 март кунлари ўтказиладиган “Кубань баҳори” халқаро турнирида иштирок этишади. Бу ҳалқаро турнир ҳам терма жамоаларни Осиё чемпионатига тайёрлаш вазифасини ўтаб беради.
“Севинч” ПФК матбуот хизмати